«Таълим ва касб — 2025» кўргазмасидан фоторепортаж
Фото: Юнус Бўриев, Давронбек Эрназаров / «Халқ сўзи»
Жорий йилнинг 21 апрелидан 23 майгача «Таълим ва касб — 2025» номли XXVII халқаро кўргазма мамлакатимизнинг 12 та ҳудудида бўлиб ўтади. Мазкур кўргазмада дунёнинг 100 дан ортиқ нуфузли университетлари ўзларининг кенг қамровли таълим хизматларини намойиш этади.

Кўргазмага ташриф буюрганлар қуйидаги имкониятларга эга бўладилар:
— етакчи олий таълим муассасалари ва уларнинг дастурлари билан яқиндан танишиш;
— ўқишга қабул жараёни, таълим дастурлари, ётоқхона шароитлари ва талабалар ҳаёти ҳақида батафсил маълумот олиш;

— университет вакиллари билан бевосита мулоқотда бўлиб, ўқишга кириш тартиблари юзасидан маслаҳат олиш;
— бепул таълим олиш ёки грант дастурларида иштирок этиш шартлари билан танишиш;
— ўзларини қизиқтирган йўналишдаги олий ўқув юртини танлаш имкониятига эга бўладилар.

Кўргазма Ёшлар ишлари агентлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда My Fair компанияси ҳамкорлигида, битирувчи ёшларнинг касб-ҳунар эгаллашига кўмаклашиш мақсадида ташкил этилмоқда.
Кўргазмага кириш бепул.






















Фото: Юнус Бўриев, Давронбек Эрназаров / «Халқ сўзи»
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нилуфардан Қобилжонгача... Қобулжон Россияда этник нафрат туфайли ваҳшийларча ўлдирилган биринчи бола эмас
- Ўрта Осиёдаги энг баланд янги йил арчаси — Наманганда
- Ялдо туни: Ерликлар бугун энг узун тун ва энг қисқа кунга гувоҳ бўлади
- Дуал таълим — етук мутахассис тайёрлаш кафолати
- Тошкент шаҳрида Марказий Осиё давлатлари ва Корея Республикаси парламентлари раҳбарларининг III йиғилиши ўз ишини бошлади
- Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги ходимларига табрик йўллади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг