«Туш кўрадиган итлар, суюқ батареялар ва қаришга қарши кураш»: Илм-фан 30 кун ичида қандай ютуқларга эришди

01:51 01 Июль 2024 Илм-фан
538 0

Фото: Иллюстратив фото

Атиги 30 кун ичида илм-фан катта ютуқларга эришди. Тадқиқотчилар итлар одамлар каби жонли туш кўришини тасдиқлашдан тортиб, Стенфорд томонидан қайта тикланадиган энергияни самарали сақлашга қодир бўлган суюқ аккумуляторларнинг илк кўринишларини яратилишигача бўлган ҳайратланарли кашфиётларни қилишди. Қуйида ортда қолаётган ойидаги муҳим илм-фан янгиликларини кўриб чиқамиз. Атиги 30 кун ичида илм-фан катта ютуқларга эришди. Та Атиги 30 кун ичида илм-фан катта ютуқларга эришди.

Тадқиқот: Итлар туш кўрадими?

Итлар уйқу пайтида одамларга ўхшаш тушларни кўришлари мумкин. Буни ўтказилган тадқиқотлар тасдиқламоқда. «Итлар ўз тушларида эгалари билан ўйнаш, бегоналарни қувиш ёки бошқа жонзотлар билан мулоқот қилиш каби кундалик фаолиятларини кўришади», дейди тадқиқот ўтказган олимлар. Тадқиқотчиларнинг аниқлашича, итлар ҳам худди инсонлар сингари уйқусининг сўнгги қисмида туш кўришади. Бундан ташқари, тушлар сабабли улар турли хил овозлар чиқариши ёки алаҳсирашлари ҳам мумкин.

Батафсил ўқинг.

Суюқ батареялар энди ҳақиқатга айланади

Стенфорд олимлари суюқ ёқилғи ёрдамида электр энергияни сақлашнинг янги усулини яратдилар. Бу электр тармоғи учун қувватни сақлашга ёрдам беради. Тадқиқотчилар энергияни янада самарали сақлаш ва чиқариш учун изопропанол ишлаб чиқариш тизимини ишлаб чиқдилар. Америка кимё жамияти журналида чоп этилган илмий изланиш соҳадаги энг муҳим топилмалардан биридир. Чунки қуёш ва шамол каби қайта тикланадиган энергия манбалари бир-бирига мос келмаслиги бизга энергияни сақлашнинг ишончли усуллари кераклигини англатарди. Аксарият батареялар, масалан, телефонлар ва электромобиллар, литий-ион технологиясидан фойдаланади. Аммо тармоқ учун катта миқдордаги энергияни сақлаш кўпроқ имкониятларни талаб қилади. LOHCs, изопропанол каби, «суюқ батареялар» сифатида ишлаши мумкин, керак бўлганда энергияни сақлайди ва чиқаради.

Батафсил ўқинг.

Альцгеймер касаллигининг асосий сабаби мия ҳужайраларида ёғ тўпланиши бўлиши мумкин

Стенфорд университетидаги неврологлар, ўзак ҳужайралари бўйича олимлар ва молекуляр биологлар гуруҳи Альцгеймер касаллигининг асосий сабаби мия ҳужайраларида ёғ тўпланиши бўлиши мумкинлиги ҳақидаги далилларни топди. Бундан аввалги тадқиқотлар шуни кўрсатдики, Альцгеймер касаллиги асаб ҳужайралари орасида ўсадиган бляшкаларда бета-амилоиднинг тўпланиши натижасида юзага келади. Бошқа бир тадқиқотда эса мия ҳужайраларида тўпланиши мумкин бўлган тау оқсили аниқланганди.

Батафсил ўқинг.

Депрессия сабаб дўстидан жудо бўлган олим бу касалликни самарали даволаш усулини кашф қилди

«Stanford Medicine» томонидан ўтказилган тадқиқотда мия тасвири ёрдамида депрессиянинг олти хил тури аниқланди. Ушбу кичик типлар мия фаолиятининг ноёб нақшларини намойиш этади. Бу эса қандай даволаш йўллари қайси турдаги депрессияни самарали даволашга ёрдам беришига аниқлик киритишда муҳим аҳамиятга эга бўлиши мумкин. Ушбу тадқиқот натижалари «Nature Medicine» журналида чоп этилди. Биринчи кичик тип миянинг когнитив ҳудудларида ҳаддан ташқари фаоллик билан тавсифланади. Ушбу турдаги депрессия билан оғриган беморлар одатда «Effexor» деб номланувчи антидепрессант венлафаксинга энг яхши жавоб беришди. Бу муаммоларни ҳал қилиш ва қарор қабул қилиш билан боғлиқ соҳаларга таъсир қилади.

Батафсил ўқинг.

Саратон, жигар, буйрак етишмовчилиги… Пластик идишлар қанчалик хавфли?

Қуёш нури таъсирида пластик сув идишларидан зарарли учувчи органик бирикмаларнинг (VOC) ажралиб чиқиши маълум бўлди. Бу кўплаб касалликларга сабаб бўлиши мумкин. Мазкур тадқиқот натижалари ҳақида «Eco-Environment & Health» илмий журналида мақола чоп этилган. Жинан университети қошидаги Гуангдонг асосий атроф-муҳит ифлосланиши ва саломатлик лабораторияси томонидан олиб борилган илмий изланишлар шуни кўрсатдики, қуёш нури пластик идишлардан VOCларнинг ажралиб чиқишига сабаб бўлади.

Батафсил ўқинг.

Жиддий огоҳлантириш: қаришга қарши кураш ҳаётингизга қарши кураш бўлиши мумкин

Бирмингем университети профессори Жоао Педро де Магаляйнс бошчилигидаги тадқиқот гуруҳи «қариган ҳужайра»лар ҳам соғлиқ учун фойдали ролларга эга эканлигини аниқладилар. Мазкур илмий изланиш «Science» журналида чоп этилган. Маълум бўлишича, ушбу ҳужайралар тўқималарнинг ривожланиши, яллиғланиш, яраларни даволаш ва ўсмаларни ўсишининг олдини олишда муҳим аҳамиятга эга. Профессор эскирган ҳужайраларнинг саломатлик ва касалликни даволашдаги табиий ролини шу пайтгача паст баҳоланганини алоҳида таъкидламоқда.

Батафсил ўқинг.

Мия саратонини даволашнинг имкони борми?

Лос-Анжелесдаги Калифорния университети тадқиқотчилари ҳалокатли мия саратонини даволаш учун истиқболли янги вакцинани яратди. Ушбу эмлаш инсоннинг ўз оқ қон ҳужайраларидан иммунитет тизимини «malignant glioma»ларга қарши фаоллаштириш учун фойдаланади. Айтиш керакки, «malignant glioma»лар тажовузкор ва даволаш қийин бўлган мия шиши бўлиб, тез ўсади ва мия соҳасидаги тўқималарга зарар етказади. Бу халқ тилида оғир ҳолатдаги мия саратони ташхиси билан ифодаланади.

Батафсил ўқинг.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?