Тадқиқот: Итлар туш кўрадими?
Итлар уйқу пайтида одамларга ўхшаш тушларни кўришлари мумкин. Буни ўтказилган тадқиқотлар тасдиқламоқда.
«Итлар ўз тушларида эгалари билан ўйнаш, бегоналарни қувиш ёки бошқа жонзотлар билан мулоқот қилиш каби кундалик фаолиятларини кўришади», дейди тадқиқот ўтказган олимлар.
Тадқиқотчиларнинг аниқлашича, итлар ҳам худди инсонлар сингари уйқусининг сўнгги қисмида туш кўришади. Бундан ташқари, тушлар сабабли улар турли хил овозлар чиқариши ёки алаҳсирашлари ҳам мумкин.
«Тезкор уйқу фазаси даврийлигининг узунлиги сабабли кучукчалар ва кекса итлар тез-тез туш кўришади. Одамларда бўлгани каби бу тушлар итларга ўз тажрибалари ва ҳис-туйғуларини қайта ишлашга ёрдам беради. Уй ҳайвонлари эгалари уйқу пайтида итларининг қимирлаганини, қичқираётганини ёки оёқларини қимирлатаётганини пайқашлари мумкин. Бу ҳаракатлар итлар туш кўраётганининг белгиси бўлиши мумкин», дейилади тадқиқот ҳақидаги мақолада.
Гарвард тиббиёт мактаби психологи доктор Дейрдре Баррет ҳайвонларнинг туш кўришини ўрганиб, итларнинг тушлари кўпроқ уларнинг кундалик машғулотлари билан боғлиқлигини қайд этган.
Инсоният итлар айнан нимани тушларида кўришларини аниқлаш имконсиз бўлсада, уларнинг бу жараёнлардан ўтаётгани ҳайвонларда ҳам стресс ва депрессия каби психологик жараёнларга дуч келишини исботлаб беради.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- Исроил зарбалари оқибатида Ғазода 90 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг