Саратон, жигар, буйрак етишмовчилиги… Пластик идишлар қанчалик хавфли?

14:47 25 Июнь 2024 Илм-фан
326 0

Иллюстратив фото

Қуёш нури таъсирида пластик сув идишларидан зарарли учувчи органик бирикмаларнинг (VOC) ажралиб чиқиши маълум бўлди. Бу кўплаб касалликларга сабаб бўлиши мумкин. Мазкур тадқиқот натижалари ҳақида «Eco-Environment & Health» илмий журналида мақола чоп этилган.

Жинан университети қошидаги Гуангдонг асосий атроф-муҳит ифлосланиши ва саломатлик лабораторияси томонидан олиб борилган илмий изланишлар шуни кўрсатдики, қуёш нури пластик идишлардан VOCларнинг ажралиб чиқишига сабаб бўлади.

VOCлар инсон саломатлигига зарар етказиши, хусусан, бу эса вақт ўтиши билан бош оғриғи, бош айланиши ва ҳатто жигар ҳамда буйрак етишмовчилигига ёки саратон каби жиддий муаммоларини келтириб чиқариши ҳам мумкин.

Тадқиқот UV-A ва қуёш нури таъсирида олти турдаги пластик сув идишларини таҳлил қилди. Натижалар шуни кўрсатдики, барча шишалар алканлар, алкенлар, спиртлар, альдегидлар ва кислоталарни ўз ичига олган VOC аралашмасини чиқаради. Ушбу VOCларнинг баъзилари, масалан, N-гексадекан жуда заҳарли ва ҳатто канцерогендир.

Тадқиқотни олиб борган машҳур доктор Ҳуасе Оу ушбу эмиссия билан боғлиқ хавфнинг жиддий эканлигини таъкидлади. Унинг айтишича, қуёш нурининг узоқ таъсир қилиши ушбу зарарли бирикмаларнинг концентрациясини ошириши мумкин.

Олимлар ушбу топилмалар сабабли саноатда пластик идишларнинг ишлаб чиқаришини камайтиришга ёки зарарини камайтириш учун махсус ишлов берилишига эришишмоқчи. Ҳозирча аниқ таклифлар мавжуд эмас. Шунга қарамасдан, илмий изланишлар давом этяпти.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?