Тошкентда яна 3 та автобус йўналиши BRT орқали ҳаракатни бошлайди
Пойтахтнинг Шота Руставели кўчасидан ўтувчи навбатдаги 3 та автобус йўналиши ҳаракати қайта тикланмоқда. Бу ҳақда Тошкент шаҳар транспорт ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш бош бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 26 октябрь кунидан бошлаб 80-, 114- ва 127-сонли автобус йўналишлари Шота Руставели кўчасидаги марказий автобус йўлаги (BRT) орқали ҳаракатни бошлайди.
«Ушбу йўлак орқали ҳаракатланаётган автобусларга устуворлик бериш лозим.
Лойиҳа мақсади — жамоат транспортига устуворлик бериш, тирбандликларни камайтириш ва йўловчилар учун қулай ҳамда хавфсиз шароит яратишдир», дейилади Транспорт бошқармаси хабарида.
Бошқарма, шунингдек, қуйидагиларни эслатиб ўтган:
Йўловчилар учун:
• Автобуслар йўлнинг ўрта қисмидаги махсус ажратилган йўлак орқали ҳаракатланади.
• Платформага фақат белгиланган пиёдалар ўтиш жойлари орқали чиқинг.
• Автобус тўлиқ тўхтагачгина эшикка яқинлашинг.
• Аввал кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар ва болали йўловчиларга йўл беринг.
Ҳайдовчилар учун:
• Марказий автобус йўлаги (BRT) фақат автобуслар учун мўлжалланган.
• Бу йўлакда бошқа транспорт воситаларининг ҳаракатланиши ва тўхташи қатъиян тақиқланади.
• Чапга бурилиш ва ортга қайрилиш ҳар икки йўналишда ҳам тақиқланган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 22 октябрь кунидан бошлаб 2-, 18-, 45- ва 94-сонли автобус йўналишлари Шота Руставели кўчасидаги марказий автобус йўлаги (BRT) орқали ҳаракатлана бошлаган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- “Доҳа — Қатарнинг юраги, тунги ритмда уриб турган шаҳар”
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг