Тошкентдаги 4 та автобус йўналишида ҳаракат қайта тикланмоқда
Фото: Президент матбуот хизмати
Шота Руставели кўчасидан ўтувчи навбатдаги 4 та автобус йўналиши ҳаракати қайта тикланмоқда, деб хабар берди Тошкент шаҳар транспорт ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш бош бошқармаси.
Маълум қилинишича, эртага, 22-октябрь кунидан бошлаб 2-, 18-, 45- ва 94-сонли автобус йўналишлари Шота Руставели кўчасидаги марказий автобус йўлаги (BRT) орқали ҳаракатни бошлайди.
«Ушбу йўлак орқали ҳаракатланаётган автобусларга устуворлик бериш лозим.
Лойиҳа мақсади — жамоат транспортига устуворлик бериш, тирбандликларни камайтириш ва йўловчилар учун қулай ҳамда хавфсиз шароит яратишдир», дейилади Транспорт бошқармаси хабарида.
Бошқарма, шунингдек, қуйидагиларни эслатиб ўтган:
Йўловчилар учун:
• Автобуслар йўлнинг ўрта қисмидаги махсус ажратилган йўлак орқали ҳаракатланади.
• Платформага фақат белгиланган пиёдалар ўтиш жойлари орқали чиқинг.
• Автобус тўлиқ тўхтагачгина эшикка яқинлашинг.
• Аввал кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар ва болали йўловчиларга йўл беринг.
Ҳайдовчилар учун:
• Марказий автобус йўлаги (BRT) фақат автобуслар учун мўлжалланган.
• Бу йўлакда бошқа транспорт воситаларининг ҳаракатланиши ва тўхташи қатъиян тақиқланади.
• Чапга бурилиш ва ортга қайрилиш ҳар икки йўналишда ҳам тақиқланган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- Яқин Шарқдаги кескинликнинг нархи: АҚШ, Исроил ҳамда Эрон уруш учун қанча сарфлаяпти?
- “Барселона” қийин ғалабани қўлга киритди
- Аёллар Осиё чемпионати мусобақасининг 3-тур ўйинлари давом эттирилди
- Трамп Эрондаги ҳарбий операция «деярли якунланганини» маълум қилди
- Бугун Эронга жуда қаттиқ зарба берилиши мумкин – Трамп
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг