Бугун Эронга жуда қаттиқ зарба берилиши мумкин – Трамп
АҚШ президенти Дональд Трамп Эрон ва унга алоқадор гуруҳларга қарши кескин баёнот билан чиқди. У ўзининг Truth Social ижтимоий тармоғидаги саҳифасида Эроннинг ёмон хатти-ҳаракатлари сабаб кенг кўламли зарба берилишини маълум қилди.
Трампнинг ёзишича, кенг кўламли навбатдаги ҳужумларда Эрон ҳудудидаги ҳозиргача нишон сифатида кўрилмаган объектлар, шунингдек, гуруҳлар ҳам зарба остида қолади.
«Бугун Эронга жуда қаттиқ зарба берилиши мумкин. Эроннинг ёмон хатти-ҳаракатлари туфайли илгари нишон ҳисобланмаган ҳудудлар ва одамлар гуруҳларида ҳам тўлиқ вайрон қилиш масаласи кўриб чиқилмоқда», — деб ёзган Оқ уй раҳбари.
Таҳлилчиларнинг маълум қилишича, Қўшма Штатлар раҳбарининг мазкур баёноти Яқин Шарқдаги сиёсий кескинликни янада орттириши мумкин.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Дзюдо бўйича Тошкент “Катта дубулға” мусобақаси бошланди
- 1 март — Зулфия таваллуд топган кун. «Бугун тунда келармиш баҳор»
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг