Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
Иллюстратив фото
Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Саломатлиги сабабли хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар ва ҳолатлар рўйхати лойиҳаси«ни жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилди.
Унга кўра, жами 17 та касаллик ва ҳолатда хавфсизлик камарини тақмасликка рухсат берилади:
- умров ва тўш суяги синиши;
- елка камари синиши;
- қовурғалар синиши;
- умуртқа поғонасининг интерстициал синиши;
- ўпканинг сурункали обструктив касалликлари (ИВ босқич);
- бронхиал астма (IV босқич);
- ўпканинг интерстициал зарарланиши;
- ўпканинг бир қисми ёки бутун қисмини (чап ёки ўнг) олиб ташланиши;
- сурункали юрак етишмовчилигининг III босқичи ва декомпенсация босқичи;
- III даражали (морбид) семизлик (БМИ ≥ 40);
- паст бўйлик (нанизм) — 150 см дан паст;
- қўл ёки елка ҳаракатини чекловчи неврологик касалликлар;
- терининг кўкрак қисмида жойлашган оғир аллергик ёки дерматологик касалликларининг оғир шакллари (экзема, псориаз);
- кўкрак ёки елка соҳасида протез ёки имплантлар қўйилиши;
- кўкрак қафаси ва қорин бўшлиғига ўтказилган очиқ турдаги операциялар;
- стомалар (сунъий чиқиш йўли) қўйилиши;
- кўкрак қафаси соҳасидаги йирик ҳосилалар (ўсма).
Шунингдек, ҳомиладор аёллар ҳам хавфсизлик камарини тақмаслиги мумкин бўлади.
Фуқаро юқоридаги касалликлар билан хасталангани бўйича «Электрон соғлиқни сақлаш» ахборот тизими орқали шакллантирилган QR-кодли электрон тиббий маълумотномалар ўзи бириктирилган бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаси томонидан берилади.
Ҳужжат ҳали кучга киргани йўқ.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Эркаклар аёлларга нисбатан кўпроқ калория истеъмол қилиши керакми?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг