Тошкентда Президент сайловини ёритиш бўйича Халқаро медиа-холл очилди
Медиа платформа сайловолди кампаниясининг якуний босқичида жараёнларнинг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлашга, оммавий ахборот воситалари вакилларига нафақат сайлов жараёнлари, балки сўнгги беш йилда Ўзбекистонда амалга оширилган ислоҳотлар тўғрисида тўлақонли маълумот олишлари учун тенг шароит ва имкониятлар яратишга кўмаклашади.
Ўзбекистон Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси томонидан “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи билан ҳамкорликда ташкил этилган Медиа-холл Ёшлар ижод саройида фаолиятини олиб боради.
“Ўзбекистон Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси томонидан Ёшлар ижод саройида Халқаро медиа холл ташкил этилгани жуда хайрли ишдир. Ушбу ташаббус Президент сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ барча жараёнларни миллий сайлов қонунчилиги ва халқаро сайлов стандартларига биноан очиқ, ошкора ва шаффоф ўтказишга хизмат қилади. Дарвоқе, Марказий сайлов комиссияси томонидан мамлакатимиздаги йигирмага яқин етакчи оммавий ахборот воситалари ва интернет нашрлар қатори, мазкур ассоциация билан ҳам Президент сайлови жараёнларида ўзаро ҳамкорлик бўйича меморандум имзоланганини алоҳида таъкидлашимиз зарур” — дейди Марказий сайлов комиссияси раиси Зайниддин Низомхўжаев.
Бу ерда маҳаллий ва халқаро ОАВ иштирокида турли форматдаги тадбирларни ўтказиш учун зарур шароитлар яратилган, журналист ва блогерлар ишлаши учун матбуот маркази ҳам жойлашган. 26 октябрга қадар 40 дан зиёд тадбирларни ўтказиш кўзда тутилган.
"Халқ сўзи".
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг