Тошкентда ўз уйида қурол ясаётган шахс қўлга олинди

00:46 23 Ноябрь 2021 Жамият
889 0

Тошкентда уйида қурол ясаган фуқаро қўлга олинди, деб хабар бермоқда Тошкент шаҳар ИИБ.

Маълумотларга кўра, 17 ноябрь куни ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган профилактика тадбири давомида уйида қурол ясаётган фуқаро қўлга олинган. У муқаддам судланган 48 ёшли фуқаро бўлиб чиқди.

Фуқаронинг яшаш жойида ўтказилган текшириш натижасида қўлбола револьвер ва тўппонча дастаси топилиб, экспертизага ўтказилди.

Айни пайтда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Қайд этилишича, мазкур ҳуқуқбузарлик учун Жиноят кодексининг 248-моддаси (Қурол, ўқ-дорилар, портловчи моддалар ёки портловчи қурилмаларни қонунга хилоф равишда сақлаш) билан жиноий жавобгарлик қўлланилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?