Тошкент шаҳар “103” хизматига чақириқлар сони ошяптими?
Таҳлилларга кўра, жорий йилнинг ўтган 9 ойи давомида шаҳар тез тиббий ёрдам хизмати "CALL-маркази"га жами 910 минг 294 та чақириқ келиб тушди.
Шундан 30 минг 271 тасини коронавирус инфекциясига чалинганлиги гумон қилинган, пневмония белгилари кузатилган ва "COVID-19"га топширган ПЗР тести мусбат натижа берган катта ёшли беморлар, 2 минг 204 тасини эса 18 ёшгача бўлган болалар ташкил этди.
Айни кунларда шаҳар “103” хизматига бир кунда ўртача 3100 — 3400 та чақириқ келиб тушмоқда.
Хусусан, 4 — 14 октябрь кунлари жами чақириқлар сони 46 минг 879 тани ташкил этди. Шундан пневмония белгилари кузатилган ва коронавирусга топширган ПЗР тести мусбат натижа берган 779 нафар катта ёшли бемор ва 44 нафар болага сифатли тез тиббий ёрдам кўрсатилди.
Таққослаш учун айтсак, ўтган йилнинг айни шу даврида жами чақирувлар сони 36 минг 481 та ташкил этиб, коронавирусга топширган ПЗР тести мусбат натижа берган 641 нафар катта ёшли бемор госпитализация қилинган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг