Тошкент давлат юридик университети дунёнинг ТОП-500 олийгоҳлари рўйхатига кирди
Буюк Британиянинг олий таълим соҳасига оид муҳим масалаларни ёритувчи ва университетлар фаолиятини баҳолаб борувчи Times Higher Education ташкилоти ўзининг навбатдаги THE Impact Ranking рейтинги натижаларини эълон қилди.
Ушбу рейтингда Тошкент давлат юридик университети (ТДЮУ) дунёнинг 94 та минтақа ва давлатларидан қатнашган минглаб университетлар орасида 401-ўринни эгаллади. ТДЮУ мазкур рейтингда мамлакатимиз олий таълим муассасалари орасида энг юқори натижани қайд этди.


THE Impact Ranking еттита йўналишида иштирок этиб, қуйидаги натижаларни қайд этди:
SDG 4: Quality Education (таълим сифати) – 201-ўрин;
SDG 5: Gender Equality (гендер тенглиги) – 401-ўрин;
SDG 8: Decent Work and Economic Growth (муносиб иш жойи ва иқтисодий ўсиш) – 201-ўрин;
SDG 9: Industry, Innovation and Infrastructure (саноат, инновация ва инфратузилма) – 401-ўрин;
SDG 10: Reduced Inequalities (тенгсизликни қисқартириш) – 401-ўрин;
SDG 16: Peace, Justice and Strong Institutions (тинчлик, адолат ва кучли институтлар) – 201-ўрин;
SDG 17: Partnerships for the Goals (барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш йўлидаги ҳамкорлик) – 401-ўрин.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида Самарқанд мактабининг янги нафаси
- Иш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар ва касбга оид касалликлар ҳақидаги маълумотларнинг яхлит тизими йўқлиги кўрсатиб ўтилди
- Тошкентда дипломатик ваколатхоналар ва халқаро ташкилотлар ўртасида ХІХ халқаро мини-футбол турнири ташкил этилди
- Ҳар бир ҳудудда “Касаба уюшмалари боғлари” ташкил этилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг