Тўртта метро бекатида ёпиқ турган вестибюллар очилади

13:30 10 Декабрь 2025 Жамият
228 0

Фото: Тошкент метрополитени

Тошкент метрополитенининг тўртта бекатидаги йўловчи оқими камлиги сабабли узоқ йиллар давомида ёпиқ турган вестибюллари очилади. Бу ҳақда метрополитен матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, йўловчи оқимининг ортиб бораётгани ҳамда пойтахт аҳолисининг талаб ва истакларини инобатга олган ҳолда, узоқ йиллар давомида ёпиқ бўлган «Ўзбекистон», «Машинасозлар», «Ғафур Ғулом» ва «Миллий боғ» метро бекатларининг бир томон кириш (вестибюль) қисмларида техник янгилаш ишлари амалга оширилган.

Фото: Тошкент метрополитени

Ҳозирга келиб эса ушбу вестибюлларда барча техник жараёнлар якунланиб, бекатлар замонавий техник жиҳозлар билан тўлиқ таъминланган. Мазкур вестибюллар эртага, 11 декабрдан бошлаб йўловчилар учун қайта очилади.

Фото: Тошкент метрополитени

«Тошкент метрополитени йўловчиларга қулай ва хавфсиз хизмат кўрсатишда давом этади!» дейилади корхона матбуоти хабарида.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?