Ўзбекистонлик спортчи қиз жаҳон рекордини янгилади
Дубай шаҳрида ўтаётган V ёшлар Пара Осиё ўйинлари инсон иродаси, матонати қандай юксак натижалар беришини намоён этмоқда. Ушбу нуфузли мусобақада ўзбекистонлик ёш спортчилар бу мусобақада маҳорат ва жасорат билан юртимиз нуфузини янада юксалтирмоқда.
Жумладан, мусобақанинг пара пауэрлифтинг дастурида совринли ўринлар учун кураш олиб борган Рухшона Ўктамова (-67 кг) 120 килограмм оғирликни бўйсундириб нафақат олтин медални қўлга киритди, балки янги жаҳон рекордини ҳам ўрнатди.
“Юртдошларимизнинг ишончи ва Она Ватанимиз шуҳрати учун шунчаки штанга кўтармадим, Ватан байроғини баланд кўтардим”, — деди Рухшона ғалабадан кейин.
-73 кг вазн тоифасида беллашган яна бир ҳамюртимиз Гулюз Неъматуллаева 105 кг натижа билан олтин медалга сазовор бўлди.
-67 кг вазн тоифасида иштирок этган Дилнаво Абдуманнопова эса бронза медални қўлга киритди.
Қизларнинг юксак натижаси нафақат спорт майдонидаги зафар, балки ҳар бир ёшга куч, матонат ва орзулар йўлида қатъият билан ҳаракат қилиш йўлида намунадир. Қолаверса, бу ғалабалар юртимизда спортга бўлган эътибор, ёшларни қўллаб-қувватлаш қаратилаётган ишларининг натижаси ҳамдир.
Улуғбек РЎЗИМАТОВ, “Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини онлайн рўйхатга олиш бошланишига 3 кун қолди
- Президент прокуратура органлари ходимлари ва фахрийларига табрик йўллади
- “Катта сакраш” ёхуд Ўзбекистон сунъий интеллект ва рақамли технологиялар ривожида янги босқичга қадам қўйди
- Ўзбекистонда 2025 йилда 150 тоннадан ортиқ сифатли қон тайёрланган
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг