«Толибон» Вашингтонга АҚШ қўшинларини ўз вақтида олиб чиқмаса жиддий жавоб қайтариш билан таҳдид қилди

19:13 23 Август 2021 Дунё
1295 0

Фото: AP

«Толибон» ҳаракати 31 августгача АҚШ ўз қўшинларини Афғонистондан бутунлай олиб чиқиб кетишини талаб қилмоқда.

«Толибон» ҳаракати раҳбарлари Вашингтонга АҚШ қўшинлари Афғонистондан ўз вақтида олиб чиқилмаган тақдирда ҳарбий жавоб беиш билан таҳдид қилди. Бу ҳақда "РИА Новости" ҳаракат вакилига таяниб хабар берди.

Агентлик манбасига кўра, агар АҚШ 31 августга қадар мамлакатдан ҳарбий контингентини олиб чиқмаса, жавоб чоралари қаттиқ бўлиши мумкин.

Олдинроқ, «Толибон» матбуот котиби Сухаил Шаҳин АҚШга ҳам, Буюк Британияга ҳам эвакуация учун қўшимча вақт ажратилмаслигини айтган эди

«Бу қизил чизиқ. АҚШ президенти Жо Байден 31 августгача барча ҳарбий кучларини олиб чиқиб кетишини эълон қилган", - дейди Шаҳин.

Бундан олдин АҚШ президенти Жо Байден Кобул аэропортидан АҚШ ҳарбийлари ва мамлакат билан ҳамкорлик қилган афғон фуқароларини эвакуация қилиш муддатини узайтириш ҳақида ўйлаётгани ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди. 

Байденнинг таъкидлашича, якуний қарор АҚШ қўшинлар қанча одам эвакуация қилишга улгурганига боғлиқ бўлади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?