«Толибон» АҚШ қўшинларини олиб чиқишнинг охирги муддатини маълум қилди

16:30 23 Август 2021 Дунё
1627 0

Фото: AP

«Толибон» ҳаракати АҚШ қўшинларини олиб чиқишнинг охирги муддатини маълум қилди.

Унга кўра, жорий йилнинг 31 август Америка Қўшма Штатлари қўшинларини олиб чиқишининг охирги муддати ҳисобланади. 

Бу ҳақда "Sky News" телеканали ҳаракат вакили Сухаил Шаҳинга таяниб хабар берди.

«Бу қизил чизиқ. АҚШ президенти Жо Байден 31 августгача барча ҳарбий кучларини олиб чиқиб кетишини эълон қилган», дейди Шаҳин.

Шунингдек, «Толибон» АҚШ ва Буюк Британияга ҳарбийларни эвакуация қилиш учун қўшимча вақт берилишини режалаштирмаяпти.

Олдинроқ, Шимолий Атлантика Шартномаси Ташкилоти (НАТО) Бош котиби Йенс Столтенберг Афғонистондаги миссиясини якунлаганини, иттифоқчилар ҳозир фақат Кобул аэропорти ҳудудида қолаётгани маълум қилган эди.

15 августда Кобулга кириб келган «Толибон» Афғонистон ҳудудида тўлиқ назорат ўрнатилганини эълон қилган эди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?