Тимур Ишметов номзоди Марказий банк бошқаруви раиси лавозимига тақдим этилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Марказий банк бошқаруви раиси лавозимига Президентнинг иқтисодиёт соҳаларини ривожлантириш, инвестиция ва ташқи савдо сиёсатини амалга ошириш масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Тимур Ишметов номзодини Олий Мажлис Сенатига тақдим этди.
Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимномасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви раиси Мамаризо Нурмуратовни эгаллаб турган лавозимидан озод этиш тўғрисида қарор қабул қилинганди.
Тимур Ишметов 1979 йилда Тошкентда туғилган. 2000 йилда Тошкент молия институтининг «Молия ва кредит» факультети, 2005 йилда Бирмингем университетининг International Money and Banking йўналишида магистратура босқичини, 2007 йилда - Тошкент юридик университетининг ҳуқуқшунослик факультетини тамомлаган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Ойгул Халилова вафот этди
- “Юракка кўмилар асл шоирлар”
- Картошка нархи қачон пасайиши маълум бўлди
- «Ҳамза Ҳасановдан Ғайбулла Турсуновгача»: «Янги Ўзбекистон юлдузлари» мукофоти ғолиблари аниқланди
- Келгуси ҳафта учун об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
- Алишер Навоий ижодини ўрганиш — қалб амримиз бўлмоғи даркор
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг