Собиқ бош вазир узоқ муддатга қамалди
2023 йилнинг августидан бери қамоқда сақланаётган Покистон бош вазири Имрон Хонга суд ҳукми ўқилди. У 14 йил муддатга қамалди, деб хабар бермоқда «NBS news» нашри.
Маълумки, 72 ёшли собиқ бош вазирга 2018 йилдан 2022 йилгача бўлган даврда коррупция, кўчмас мулкни ноқонуний имтиёзлар орқали сотиш ҳамда совға қилиш билан боғлиқ жиноят иши қўзғатилган эди.
17 январь куни Покистон суди собиқ бош вазир ва унинг рафиқасига нисбатан якуний суд ҳукмини ўқиган. Суд хавфсизлик нуқтаи назаридан бош вазир сақланаётган маҳкама биносида бўлиб ўтган.
Маълум қилинишича, 2023 йилда Хоннинг рафиқаси Бушра Биби ҳам коррупция, кўчмас мулкни ноқонуний имтиёзлар орқали сотиш ҳамда совға қилиш билан гумонланиб ҳибсга олинган. Кейинчалик у гаров эвазига қўйиб юборилган. Аммо суд уни ҳам юқоридаги жиноятларда айбдор деб топган ҳамда 7 йил муддатга озодликдан маҳрум этган.
Юқорида келтирилган жиноятларнинг асосий илдизи Имрон Хон лавозимида бўлганида эр-хотин тузган нодавлат ижтимоий таъминот ташкилоти «Al-Qadir Trust»га бориб тақалади, дейилади хабарларда.
«Бу ер шахсий манфаат учун эмас, собиқ бош вазир ташкил этган маънавий-маърифий муассаса учун бўлган», — дейди собиқ бош вазирнинг «Pokiston Tehrik-e-Insaf» партияси вакиллари.
Покистон Ҳуқуқ вазири Аъзам Назир журналистларига берган интервюсида, Имрон Хоннинг партияси ҳукм устидан шикоят қилиш учун юқори судларга мурожаат қилишини ва Покистон президентига раҳм-шафқат сўраб петиция ҳам юборишини маълум қилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Ёш ўзбек ёзувчисининг асари Халқаро болалар адабиёти кенгашининг фахрий рўйхатига киритилди
- Туркия суди Нетаньяҳуни Ғазода геноцид содир этганликда айблаб, ҳибсга олиш ордерини маъқуллади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг