Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди

Тинчлик келишувининг биринчи кунида ҲАМАС Ғазода сақланаётган 3 нафар исроиллик асирни озод қилганидан сўнг, фаластинлик оилалар Исроил қамоқхоналарида сақланаётган 90 нафар фаластинликни озод қилинишини сабрсизлик билан кутган эди, деб хабар бермоқда «Aljazeera» нашри.
Маълум қилинишича, Исроил қамоқхонасидан озод қилинган 90 нафар фаластинлик аёллар ва болалар Ғарбий Соҳилдаги Бейтуния шаҳрига олиб борилган. Исроил ушбу маҳбусларни турли жиноятлар, жумладан, қотилликка уринишда айблаб ҳибсда сақлаб келган.
Маълумки, сулҳнинг биринчи босқичида ҲАМАС томонидан гаровга олинган 33 киши босқичма-босқич озод қилиниши ва Исроилдаги юзлаб фаластинлик маҳбуслар ватанига қайтарилиши шарт этиб белгиланган. Ҳибсда сақланаётганлар орасида аёллар, болалар, қариялар ҳамда ярадорлар ҳам бор, дейилади хабарда.
Шунингдек, ўт очишни тўхтатишнинг биринчи босқичи доирасида ҳар куни Ғазога кириши ваъда қилинган 600 та ёрдам юк машинасининг мамлакатга xавфсиз кириб келиши ҳам таъминланиши керак бўлади. Ҳозирда ушу ёрдам машиналарининг дастлабкиси манзилга ҳеч қандай муаммосиз етиб борган.
Эслатиб ўтамиз, Исроилнинг Ғазога қарши уруши 2023 йил 7 октябрь куни бошланган эди. Шу вақтгача уруш туфайли вафот этган фаластинликлар сони 47 мингга яқинлашган. 110 мингга яқин фаластинликлар эса турли даражада жароҳатланган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Ойгул Халилова вафот этди
- “Юракка кўмилар асл шоирлар”
- Картошка нархи қачон пасайиши маълум бўлди
- «Ҳамза Ҳасановдан Ғайбулла Турсуновгача»: «Янги Ўзбекистон юлдузлари» мукофоти ғолиблари аниқланди
- Келгуси ҳафта учун об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
- «Билмак Навоийни — зўр маърифат нишони...»
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг