Туркияда қалбаки алкоголдан яна 3 нафар ўзбекистонлик ҳаётдан кўз юмди
Туркия ҳудудида қалбаки спиртли ичимлик истеъмол қилиш оқибатида яна уч нафар Ўзбекистон фуқароси (барчаси эркак) вафот этди. Бу ҳақда Истанбулдаги Бош консулхона хабар қилган.
Жорий йил 18 январь ҳолатига кўра, спиртли ичимликдан заҳарланиш сабабли вафот этган фуқароларимизнинг умумий сони 17 нафарга етди. Шу билан бирга, Истанбул ҳудудидаги шифохоналарнинг жонлантириш бўлимларида даволанаётганлар сони 5 нафарни ташкил этмоқда.
Бош консулхона томонидан вафот этганларнинг жасадларини Ўзбекистонга юбориш учун зарур ҳужжатлар расмийлаштирилмоқда ҳамда оила аъзоларига керакли ёрдам кўрсатилмоқда, дейилади хабарда.
Консулхона дипломатлари мазкур ҳолат юзасидан Истанбул ҳокимлиги, соғлиқни сақлаш бошқармаси, суд-тиббий экспертиза маркази ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан мунтазам алоқада экани қўшимча қилинди.
Маълумот ўрнида, ҳар қандай ҳолатда ҳам заҳарланиш аломатлари сезилганда 112 қисқа рақами орқали тез тиббий ёрдам чақиртирилиши ҳамда бемор шифохонанинг «қизил ҳудуди» («kırmızı alan») орқали қабул қилиниши лозим. Бу хизмат бепул.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг