Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди

17:01 29 Октябр 2025 Дунё
1337 0

Hindustan Times хабарига кўра, Андхра-Прадеш ва Одиша штатларида «Монтта» тропик циклони сабабли 87 мингдан ортиқ аҳоли хавфсиз жойларга кўчирилди. Кучли шамол ва ёғингарчилик минтақага катта зарар етказган.

Бенгал қўлтиғида шаклланган циклон 29 октябрь кечаси Ҳиндистоннинг шарқий соҳилига етиб келган.

Бўрон натижасида кўплаб дарахтлар қулаган, электр узатиш тармоқлари шикастланган. Шунингдек, ўнлаб авиарейслар ва поездлар бекор қилинган ёки йўналиши ўзгартирилган. Маълум бўлишича, бир киши ҳалок бўлган.

Андхра-Прадешда 76 мингга яқин, Одиша штатида эса 11 мингдан ортиқ фуқаро эвакуация қилинган. Бўрон оқибатларини бартараф этиш учун қўшимча махсус техника ва қутқарув гуруҳлари жалб этилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?