Трамп: АҚШ Венесуэлага зарба беришни режалаштирмаяпти
АҚШ президенти Дональд Трампнинг таъкидлашича, Вашингтон Венесуэла ҳудудига ҳарбий зарбалар уюштириш масаласини кўриб чиқмаяпти. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.
Президентдан АҚШнинг Венесуэлага ҳужум қилиш режалари бор-йўқлиги сўралганида, у қисқа қилиб:
«Йўқ», — деб жавоб берди.
Бунгача The Wall Street Journal АҚШ маъмурияти Венесуэлада гиёҳванд моддалар контрабандасида фойдаланилаётган деб гумон қилинган бир қатор объектларни аниқлагани ва уларга ҳаво зарбалари берилиши мумкинлиги ҳақида ёзганди.
Дональд Трамп аввалроқ Вашингтон маъмурияти АҚШга ноқонуний наркотик моддалар оқимини таъминлаётган картель аъзоларини йўқ қилишга қатъий бел боғлаганини билдирган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг