Светлана Осипова фаоллиги сабабли Олимпиададаги илк ғалабага эришди
Франция пойтахтида ўтказилаётган ёзги Олимпиада ўйинларида ўзбек спортчилари ўз иштирокларини давом эттирмоқда.
Таэквондо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Светлана Осипова +67 кг вазн тоифасидаги ўз юришларини бошлади.
Ҳамюртимиз Кот-дъивуар вакиласи Астан Батилига қарши қийин кечган баҳснинг биринчи раундида 4:0 ҳисобида ютуққа эришган бўлса, иккинчисида 2:7 ҳисобида ютқазиб қўйди.
Ҳал қилувчи учинчи раундда эса 0:0 ҳисоби қайд этилди. Шунга қарамасдан, спортчи қизимизнинг жанг давомида фаол бўлганлиги сабабли ҳакамлар ғалабани Светлананинг номига ёзишди.
Маълумот учун айтиш мумкинки, Светлана Валериевна Осипова 2000 йил 3 май куни таваллуд топган. Ҳамюртимиз 2017 йилда ёпиқ майдонлардаги ва жанг санъатлари бўйича Осиё ўйинларида кумуш медални қўлга киритган. 2018 йилда у Ёзги Осиё ўйинларида бронза медалини, 2019 йилда у Бутунжаҳон ҳарбий ўйинларида олтин медални қўлга киритган.
Бунгача Ҳасанбой Дўсматов ва Асадхўжа Мўйдинхўжаев «Париж-2024»нинг бокс беллашувларида олтин медалларни қўлга киритганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Ёш ўзбек ёзувчисининг асари Халқаро болалар адабиёти кенгашининг фахрий рўйхатига киритилди
- Туркия суди Нетаньяҳуни Ғазода геноцид содир этганликда айблаб, ҳибсга олиш ордерини маъқуллади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг