Асадхўжа Мўйдинхўжаев Париж Олимпиадаси олтин медали соҳиби!
Франция пойтахтида ўтказилаётган ёзги Олимпиада ўйинларида ўзбек спортчилари ўз юришларини давом эттирмоқда.
Жаҳон чемпиони Асадхўжа Мўйдинхўжаев -71 кг вазн тоифасида ёзги Олимпиададаги курашини давом эттирди.
Финал баҳсида Мўйдинхўжаевга мексикалик Марко Верде Алонсо рақиблик қилди.
Қизиқарли кечган баҳснинг биринчи раундида ҳамюртимиз 5:0, иккинчисида ҳам 5:0 қайд этган юртдошимиз, учинчи раундда ҳам устунликни бермади.
Шу тариқа Асадхўжа Мўйдинхўжаев Париж Олимпиадаси чемпиони бўлди.
Ҳамюртимиз ярим финалда АҚШлик истеъдодли Омар Жонесни ютиб финалга етиб келганди.
Маълумот учун айтиш мумкинки, мексикалик Марко Верде Алонсо ушбу турнирга иккинчи рақамли боксчи сифатида қайд этилганди.
Асадхўжа Зоҳиддинхўжаевич Мўйдинхўжаев 2001 йил 8 майда Фарғона вилояти Риштон туманида таваллуд топган. У 2023 йилги ИБА эркаклар ўртасидаги бокс бўйича ярим ўрта вазн тоифасида жаҳон чемпионати олтин медали соҳиби бўлган.
Бундан ташқари, ҳамюртимиз 2022 йилда Иордания пойтахти Амман шаҳрида бўлиб ўтган ҳаваскор бокс бўйича Осиё чемпионатининг бронза медали совриндори бўлган.
Аввалроқ, Улуғбек Рашитов ва Ҳасанбой Дўсматовлар икки каррадан Олимпиада олтин медаль соҳиблари бўлган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Ёш ўзбек ёзувчисининг асари Халқаро болалар адабиёти кенгашининг фахрий рўйхатига киритилди
- Туркия суди Нетаньяҳуни Ғазода геноцид содир этганликда айблаб, ҳибсга олиш ордерини маъқуллади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг