Ҳасанбой Дўсматов «Рио-2016» ва «Париж-2024» олтин медали соҳиби!
Франция пойтахтида ўтказилаётган ёзги Олимпиада ўйинларида ўзбек спортчилари ўз юришларини давом эттирмоқда.
-51 кг вазн тоифасида қатнашаётган боксчимиз Ҳасанбой Дўсматов Париж Олимпиадаси финалига мезбонлар вакили, ушбу турнирга биринчи рақамда сараланган Билал Беннамани мағлуб этди.
Қизиқарли кечган баҳснинг биринчи раундида ҳамюртимиз 3:2, иккинчи раундида 4:1 ва учинчи раундида 4:1 кўринишида устун келди. Шу тариқа, Ҳасанбой икки карра Олимпиада чемпионига айланмоқда.
Қайд этиш керакки, Дўсматовнинг финалгача йўли ажойиб ўтди. Ҳасанбой чорак финал баҳсида қозоғистонлик Сакен Бибоссиновни ва ярим финал баҳсида Кабо Верде вакили Даниел Давид Варела де Пинани мағлуб этди.
Маълумот учун айтиш мумкинки, Ҳасанбой Маъруфжон ўғли Дўсматов 24 июнь 1993 йил Андижон вилоятида таваллуд топган. Ҳасанбой Дўстматов «Рио-де-Жанейро – 2016» ёзги Олимпиада ўйинларида 49 кг вазн тоифасида олтин медални қўлга киритганди.
Бундан ташқари, ҳамюртимиз 2013 йилда Универсиада ўйинларида, 2015, 2017, 2022 йилларда ўтказилган Осиё чемпионатларида, 2022 йилда Осиё ўйинларида, 2023 йилда жаҳон чемпионатида ғолибликка эришганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг