Улуғбек Рашитов икки карра Олимпиада чемпиони!

Франция пойтахтида ўтказилаётган ёзги Олимпиада ўйинларида ўзбек спортчиларининг ғалабалари юришлари давом этмоқда.
Ушбу нуфузли мусобақанинг навбатдаги куни таэквондо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Улуғбек Рашитов (-68 кг) олтин медални қўлга киритди.
Ҳамюртимиз финалда Иордания вакили Зайд Абдул Каримга қарши баҳс олиб борди. Муросасиз кечган баҳснинг биринчи раундида юртдошимиз 5:4, иккинчисида эса 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Шу тариқа таэквондо бўйича «Токио-2020» ёзги Олимпиада ўйинлари чемпиони Улуғбек Рашитов Парижда ҳам олтин медални қўлга киритиб, Ўзбекистон тарихида икки карра Олимпиада чемпионлигини қўлга киритган биринчи спортчига айланди.
Улуғбек Рашитов финалгача бўлган баҳсларда дастлаб гонгконглик Ло Вай Фангни, чорак финалда хитойлик Лян Юшуайни, ярим финалда эса испаниялик Хавьер Перес мағлубиятга учратди.
Эслатиб ўтамиз, Улуғбек Рашитов ҳозирда 22 ёшда, «Токио-2020»да у 19 ёшида чемпиони бўлиб, Ўзбекистон тарихида Олимпиада ўйинларида ғолиб чиққан энг ёш спортчига айланганди.
Аввалроқ, Баҳодир Жалолов Олимпиада медалини кафолатлаганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда доллар курси ўзгарди
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг