Сўнаётган умид учқунлари — вакцинадан фойдаланишни тўхтатаётган Европа давлатлари сони соат сайин ортмоқда
Фото: AP
Испания "AstraZeneca“ (Буюк Британия/Швеция) компаниясининг коронавирусига қарши вакцинаси билан ўз аҳолисини эмлашни вақтинча тўхтатди. Бу ҳақда ”El Pais" нашри хабар бермоқда.
Бунгача Ирландия, Нидерландия, Германия, Франция, Италия, Исландия, Эстония, Латвия, Литва, Руминия, Австрия, Люксембург, Болгария, Норвегия ва Данияда ушбу вакцинадан фойдаланиш чекланган эди. Бундан ташқари, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) тавсиясига биноан Индонезия "AstraZeneca" вакцинасидан фойдаланишни тўхтатилган.
ЖССТ вазиятни ўрганишга киришади
16 март куни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг вакциналар хавфсизлиги бўйича маслаҳат қўмитаси "AstraZeneca" препарати хавфсизлигини текшириш учун йиғилади. Бу ҳақда ЖССТ бош директори Тедрос Гебрейесус айтиб ўтди.
"ЖССТ вакцина хавфсизлиги қўмитаси мавжуд далилларни Европа дори воситалари агентлиги билан яқин ҳамкорлик асосида кўриб чиқди ва эртага ушбу масалада учрашув ўтказади", дейди Гебрейесус.
Унинг таъкидлашича, дори воситаларидан фойдаланишни тўхтатиш бу кузатув тизимининг самарадорлигини кўрсатадиган одатий ҳол экан.
"AstraZeneca" вакцинаси нимаси билан хавфли?
Дастлабки, аммо ҳали расман тасдиқланмаган маълумотларга кўра, ушбу вакцинани қабул қилган одамларда қоннинг қуюқлашиши кузатилган ва бу ўлимларга сабаб бўлмоқда.
Хусусан, Данияда вакцина билан боғлиқ бўлиши мумкин бўлган ўлим ҳолати ҳақида маълумот пайдо бўлганидан кейин ушбу вакцинадан фойдаланишни бекор қилган давлатлар сони отмоқда.
Австрияда "AstraZeneca" вакцинаси билан эмланган 49 ёшли аёл қон айланиш тизимининг оғир бузилиши натижасида вафот этгани, яна бир аёлда қон айланиш тизимида бузилиш ҳолати кузатилгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Компания эса ҳозиргача вакцина ва тромб шаклланиши ўртасидаги боғлиқлик тўғрисида аниқ хулоса қилинмагани ҳақида баёнот бермоқда.
"Қон қуюқлашиши ҳақидаги хавотирларга жавобан ”AstraZeneca" COVID-19 вакцинасининг илмий асосланган хавфсизлигини тасдиқламоқчи", дейилади компания томонидан берилган баёнотда.
Бундай хабарларни тарқалиши вакциналарга бўлган умидларни сўнишига ҳам сабаб бўлаётгандек. Ваҳоланки, ҳозирга қадар бирорта вакцинанинг касалликдан тўла ҳимоя қилиши ҳали исботланмаган. Буни ЖССТ вакили ҳам айтиб ўтди ва касалликка қарши чораларни кучайтирмасликка чақирди.
ЖССТ расмий вакили Тарик Язаревичнинг таъқидлашича, коронавирусга қарши курашда мамлакатларнинг асосий хатоси фақат вакциналарга ишонишдир.
«Аҳоли саломатлигини таъминлаш бўйича асосий чора-тадбирлар эпидемияга қарши курашнинг асоси бўлиб қолмоқда: уларни кучайтириш керак», дейди Язаревич.
Қайсидир маънода Язаревичнинг гапларига жон бордек.
Олдинроқ, Ўзбекистон ЮНИСEФ тақдим этган жадвалга асосан 2 млн 640 минг доза "AstraZeneca/Oxford" вакцинасини олиши ва унинг бир дозаси нархи тахминан 3 долларни ташкил этиши ҳақида хабар берган эдик.
Фазлиддин Абилов тайёрлади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг