Картошка нархи қачон пасайиши маълум бўлди
Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда картошка нархининг 12 минг сўмга етгани ҳақидаги хабарлар тарқалди. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги бу бўйича изоҳ бериб, нархларнинг шаклланиши ва пасайиши бўйича прогнозини эълон қилди.
Унга кўра бугунги кунда Тошкент шаҳридаги йирик бозорларда картошканинг нархи 9–10 минг сўм атрофида бўлиб, арзонлаштирилган ярмаркаларда 5–6 минг сўмгача сотилган.
Картошка нархининг ошишига такрорий экилган майдонларда ҳосил кам бўлиши, ишлаб чиқариш харажатларининг ошиши ва импортдаги транспорт муаммолари сабаб бўлди. Сўнгги йилларда уруғлик, ўғит, ёқилғи ва сув солиқлари нархи кескин ошгани ҳам таннархга таъсир қилди.
Нархларни барқарорлаштириш учун 245 минг тонна картошка захирага олиниб, 9,9 минг тоннаси бозорга чиқарилди. Шунингдек, Афғонистон, Қирғизистон, Покистон ва Эрон давлатларидан 94 минг тонна картошка импорт қилинди.
Вазирлик маълумотига кўра, февраль март ойларида нархлар барқарорлашиб, апрель–май ойларида эса янги ҳосил бозорга чиқиши билан пасайиш кутилмоқда. 2025 йил ҳосили учун 122 минг гектар майдонга картошка экиш режалаштирилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- Рақамли Ўзбeкистон учун кибeр-ҳуқуқшунослар: Прeзидeнт Фармони юридик таълимнинг янги даврини очади
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
- Кўрфаз араб давлатлари бозорига божсиз кириш имкони яратилади
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг