Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг қарорига асосан, ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ чекловлар ва талабларни тартибга солувчи бир қатор ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Қарор орқали ички ишлар, божхона ва ҳарбий хизматга қабул қилиш жараёнларини янада шаффофлаштириш ва такомиллаштириш кўзда тутилган.
Ички ишлар органларида хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомга киритилган ўзгартиришларга кўра, бу органларда ишлаш истагини билдирган фуқаролар «Ички ишлар органлари тўғрисида»ги қонунда белгиланган чекловлар билан ёзма тарзда таништирилади.
Фақат ушбу чекловларга рози бўлган ва вазирликнинг махсус талабларига жавоб берувчи номзодлар ички ишлар органлари хизматига қабул қилиниши мумкин.
Божхона хизматида ишлаш қоидалари ҳам янгиланди. Энди божхона органларида ишлашни истаган фуқаролар қонун ҳужжатларида белгиланган чекловларга риоя қилишга мажбур.
Чекловларни рад этган ёки махсус талабларга жавоб бермайдиган шахслар божхона хизматига қабул қилинмайди. Бу тартиб божхона тизимида ишлаш талаблари ва масъулиятини янада оширишга хизмат қилади.
Контракт бўйича ҳарбий хизматга кириш қоидаларига ҳам ўзгартиришлар киритилди. Ҳарбий хизматга кириш истагини билдирган фуқаролар «Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги қонуни ҳамда ҳарбий хизмат шартлари билан ёзма тарзда таништирилади.
Мазкур чекловларга рози бўлган ва махсус талабларга жавоб берадиган шахсларгина контракт бўйича ҳарбий хизматга қабул қилинади.
Ушбу ўзгартиришлар хизматга қабул қилиш жараёнларини мустаҳкамлаш ва талабгорларнинг масъулиятини оширишга қаратилган. Махсус талаблар ва чекловлар билан таништириш жараёни давлат хавфсизлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.
Бу янгиликлар орқали фуқароларнинг хизматга қабул қилиш жараёнидаги қонуний ҳуқуқлари янада кафолатланади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Собиқ бош вазир узоқ муддатга қамалди
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Туркияда қалбаки алкоголдан яна 3 нафар ўзбекистонлик ҳаётдан кўз юмди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг