Исландияда аҳолини "AstraZeneca"нинг коронавирусга қарши вакцинаси билан эмлашлар тўхтатилди. Бунга жиддий сабаблар борлиги айтилмоқда
Исландияда аҳолини "AstraZeneca" (Буюк Британия/Швеция) компанияси томонидан ишлаб чиқарилган коронавирусга қарши вакцина билан эмлаш тадбирлари тўхтатилди.
Бу ҳақда маҳаллий соғлиқни сақлаш идораси хабар бермоқда.
Изоҳланишича, ушбу қарор эмланган фуқароларда тромбларнинг шаклланиши, шунингдек, Данияда вакцина билан боғлиқ бўлиши мумкин бўлган ўлим ҳолати ҳақида маълумот пайдо бўлганидан кейин қабул қилинди. Ҳозирча, Исландияда бундай ҳолатлар қайд этилмаган.
Маълумки, бунгача "AstraZeneca" вакцинаси билан эмлаш Дания, Италия ва Норвегияда тўхтатилган эди.
Аммо ҳозиргача вакцина ва тромблар шаклланиши ўртасидаги боғлиқлик тўғрисида аниқ хулоса қилинмаган.
Австрияда "AstraZeneca" вакцинаси билан эмланган 49 ёшли аёл қон айланиш тизимининг оғир бузилиши натижасида вафот этгани, яна бир аёлда қон айланиш тизимида бузилиш ҳолати кузатилгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Олдинроқ, Ўзбекистон ЮНИСЕФ тақдим этган жадвалга асосан 2 млн 640 минг доза "AstraZeneca/Oxford" вакцинасини олиши ва унинг бир дозаси нархи тахминан 3 долларни ташкил этиши ҳақида хабар берган эдик.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг