Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади

12:55 28 Январь 2025 Иқтисодиёт
741 0

2025 йил 1 апрелдан Ўзбекистонда электр ва газ учун Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган янги тарифлар кучга киради.

Ушбу қарор инфратузилмани модернизация қилиш ва энергия қувватини ошириш зарурати билан изоҳланган. Компания вакилларининг сўзларига кўра, ёқилғи ва нефть маҳсулотлари нархи ошганига қарамай, 2018 йилдан бери электр энергияси тарифлари қайта кўриб чиқилмаганди.

ҲЭТ департаменти директори ўринбосари Диёр Нишонов эскирган трансформаторларни алмаштириш ва подстанциялар қувватини ошириш учун қўшимча маблағлар зарурлигини таъкидлади.

Шунингдек, Сенат йиғилишида Бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров тарифлар оширилишига қарамай, энергия учун давлат субсидиялари 2027 йилгача давом этишини, кейин эса босқичма-босқич қисқартирилишини билдирган.

Электр печкалари ўрнатилган кўп қаватли уйларда яшовчи маиший истеъмолчилар учун тарифлар қуйидагича бўлади:

200 кВт/соатгача: 300 сўм (илгари 225 сўм);

201 дан 1000 кВт/соатгача: 500 сўм;

1001 дан 5000 кВт/соатгача: 750 сўм;

5001 дан 10 000 кВт/соатгача: 875 сўм;

10 000 кВт/соатдан ортиқ: 1000 сўм.

Бошқа маиший истеъмолчилар учун:

200 кВт/соатгача: 600 сўм (илгари 450 сўм);

201 дан 1000 кВт/соатгача: 1000 сўм;

1001 дан 5000 кВт/соатгача: 1500 сўм;

5001 дан 10 000 кВт/соатгача: 1750 сўм;

10 000 кВт/соатдан ортиқ: 2 000 сўм.

IV гуруҳ истеъмолчилари учун тариф 900 сўмдан 1000 сўмга оширилади.

1 куб метр табиий газ нархи ҳам ошади:

Маиший истеъмолчилар учун: 500 куб метргача бўлган ҳажм учун 1000 сўмгача (илгари 650 сўм);

500 дан 2500 куб метргача бўлган ҳажмлар учун: 1800 сўм;

10 000 куб метрдан ортиқ: 3 000 сўм.

Суюлтирилган газнинг бир килограмми 2000 сўм бўлади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?