Тоғ қишлоқлари ва замонавий конгресс марказлар ёнма-ён қад ростлаган шаҳар – Давосдан фоторепортаж
Фото: Хасан Пайдоев / «Халқ сўзи»
Айни дамда Швейцарияда бўлиб турган «Халқ сўзи» ва «Народное слово» газеталари таҳририяти фотомухбири Алп тоғлари бағрида жойлашган Давос шаҳрининг бетакрор манзараларини камера объективига муҳрлади.

Давос Швейцариянинг энг баланд қисмида жойлашган шаҳарларидан бири бўлиб, у табиат мусаффолиги ва замонавий инфратузилма уйғунлашган ноёб маскан сифатида танилган. Қорли тоғлар, яшил водийлар ва тоза ҳаво бу шаҳарга ўзига хос жозиба бағишлайди.

Шаҳар нафақат табиий гўзаллиги, балки халқаро аҳамияти билан ҳам машҳур. Давос йил сайин дунё етакчилари, иқтисодчилар ва сиёсатчиларни бир жойга жамлайдиган нуфузли халқаро анжуманлар ўтказиладиган марказга айланиб бормоқда. Бу эса шаҳарни глобал мулоқот майдони сифатида янада машҳур қилган.

Давос архитектурасида ҳам анъана ва замонавийлик уйғунлиги намоён бўлади. Қадимий тоғ қишлоқларига хос уйлар замонавий меҳмонхоналар ва конгресс марказлари билан ёнма-ён қад ростлаган. Қишки спорт иншоотлари, чанғи йўлаклари ва дам олиш масканлари шаҳарнинг сайёҳлик салоҳиятини янада оширади.

Тинчлик, тартиб-интизом ва юқори хизмат сифати Давосни нафақат дам олиш, балки халқаро тадбирлар ўтказиш учун ҳам энг мақбул шаҳарлардан бирига айлантирган. Табиат ва цивилизация уйғунлашган бу маскан ҳар бир ташриф буюрувчида унутилмас таассурот қолдиради.















Фото: Хасан Пайдоев / «Халқ сўзи»
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини онлайн рўйхатга олиш бошланишига 3 кун қолди
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
- Кўрфаз араб давлатлари бозорига божсиз кириш имкони яратилади
- Рақамли Ўзбeкистон учун кибeр-ҳуқуқшунослар: Прeзидeнт Фармони юридик таълимнинг янги даврини очади
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг