«Чораларни кучайтириш керак!» — ЖССТ дунё мамлакатларининг коронавирусга қарши курашдаги асосий хатосини маълум қилди
Фото: РИА Новости
Коронавирусга қарши курашда мамлакатларнинг асосий хатоси фақат вакциналарга ишонишдир. Бу Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) расмий вакили Тарик Язаревич фикрлари.
«Аҳоли саломатлигини таъминлаш бўйича асосий чора-тадбирлар эпидемияга қарши курашнинг асоси бўлиб қолмоқда: уларни кучайтириш керак», дейди Язаревич.
Қайсидир маънода Язаревичнинг гапларига жон бордек. Негаки, сўнгги пайтларда вакциналар билан боғлиқ турли нохуш хабарлар тарқалмоқда. Масалан, Дания, Италия ва Норвегиядан кейин Исландияда аҳолини "AstraZeneca" компанияси вакцинаси билан эмлаш тўхтатилди. Бу ушбу препарат билан эмланган инсонлар организмида айрим ўзгаришлар юз бераётгани ҳақида хабарлар тарқалаётгани билан боғлиқ.
Аввалроқ, Европа комиссияси Европа Иттифоқида АҚШнинг "Johnson & Johnson" компанияси томонидан тайёрланган коронавирусга вакцинасидан фойдаланишни маъқуллаган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг