Баённома тузилган «BYD Song» автомобилини олиб кетаётган ЙПХ инспектори ЙТҲга учради
30 январь куни Фарғона вилояти Олтиариқ туманида йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 17 ёшли бола вафот этди, дея хабар бермоқда вилоят ЙҲХБ.
Таъкидланишича, 20 ёшли фуқаро М.Ғ. амакисига тегишли «BYD Song EV» автомобилини тегишли ҳужжатларсиз бошқаргани аниқланиб унга маъмурий баённома расмийлаштирилган.
Шундан сўнг ЙПХ инспектори Р.Қ. машинани жарима майдончасига олиб кетаётганида 17 ёшли Х.Н. устозига тегишли «Damas» автомобилини ҳайдовчилик гувоҳномасиз бошқариб, Қапчуғай маҳалласида иккинчи даражали йўлдан асосий йўлга чиқиб кетиши сабабли BYD билан тўқнашган.
Устози унга ҳайдовчилик гувоҳномаси йўқлигини била туриб автомобилини берган, дейилади хабарда. ЙТҲ оқибатида бола кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай вафот этди.
Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг маълум қилишича, ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини онлайн рўйхатга олиш бошланишига 3 кун қолди
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
- Президент прокуратура органлари ходимлари ва фахрийларига табрик йўллади
- “Катта сакраш” ёхуд Ўзбекистон сунъий интеллект ва рақамли технологиялар ривожида янги босқичга қадам қўйди
- Ўзбекистонда 2025 йилда 150 тоннадан ортиқ сифатли қон тайёрланган
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг