Гулистон шаҳрига янги автобуслар келтирилди
Фото: Президент матбуот хизмати
Президент Шавкат Мирзиёев Гулистон шаҳри жамоат транспорти инфратузилмасини такомиллаштириш мақсадида олиб келинган замонавий автобуслар тақдимоти билан танишди.
Гулистон шаҳридаги ички йўллар бўйлаб қатновларни амалга ошириш мақсадида 52 та автобус олиб келинди. Улар “Евро-5” стандарти талабларига тўлиқ жавоб беради ҳамда табиий сиқилган газда ҳаракатланади.
Ҳар бири 65 нафар йўловчини қулай шароитларда манзилига етказишга мўлжалланган ушбу автобуслар паст полли бўлиб, ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳаракатланиши учун махсус пандус ускуналари ва алоҳида ўриндиқлар билан жиҳозланган. Йўл ҳақи тўловларини электрон тарзда ҳам амалга ошириш учун “АТТО” тизими ўрнатилган.
Аҳолининг жамоат транспортига бўлган эҳтиёжи ҳисобга олиниб, автобуслар ҳаракати Гулистон шаҳрининг 23 та маҳалласини тўлиқ қамраб олувчи жами 7 та шаҳар ички йўналишида брутто-шартнома асосида ҳаракатланади.
Натижада автобусларнинг ҳаракат интервали аввалгига нисбатан 2 баробарга қисқариб, кунига 29 минг нафар аҳолига қулай, хавфсиз ва арзон транспорт хизматлари кўрсатилиши таъминланади.
Яна бир жиҳат: мазкур қатновлар орқали йилига 38 миллиард сўмдан зиёд транспорт хизматлари кўрсатилади, 120 нафар иш ўрни яратилади.
Давлатимиз раҳбари мутасаддиларга юртимиз шаҳарларининг жамоат транспорти паркларини шундай замонавий автобуслар билан тўлдириш ишларини изчил давом эттириш, фуқароларга сифатли хизмат кўрсатиш бўйича кўрсатмалар берди.
Шу ерда келгусида 11 метрли, узоқ масофага мўлжалланган яна 30 та автобусни олиб келиш режаси ҳақида маълумот берилди. Ушбу лойиҳа амалга оширилса, қўшимча яна 150 дан ортиқ иш ўрни яратилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг