Энди масъулиятсиз раҳбарлар ҳақида Президентга ахборот берилади

16:10 13 Март 2026 Сиёсат
401 0

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент бугун ижтимоий-социологик тадқиқот натижалари давлат сиёсати ва ислоҳотларининг асосий йўналишларини белгилаб бериши кераклигини таъкидлади. Шу боис, социология фан сифатида қайта тикланди, олийгоҳларда социологлар тайёрлаш йўлга қўйилди.

Мазкур ишларнинг мантиқий давоми сифатида ижтимоий-социологик тадқиқотлар кўлами ва сифати оширилади.

Эндиликда бир марталик сўровлар эмас, балки қаерда ишонч ортаётгани, қаерда заифлашгани, қайси қарорлар адолатли, қайсилари одамларга манфаат келтирмаётгани бўйича доимий равишда мониторинг ва таҳлиллар ўтказилади.

Президент Администрацияси Коммуникациялар департаменти ҳамда Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институтига ҳудуд ва тармоқлар раҳбарлари рейтинги методологиясини ишлаб чиқиб, таҳлиллар асосида рейтингни шакллантириш ва мунтазам равишда Президентга киритиб бориш топширилди.

Ижро интизоми масалалари ҳам кўриб чиқилди. Берилган ҳар бир топшириқнинг реал ижро ҳолати бўйича кундалик назорат ўрнатиш, масъулиятни ҳис қилмаган, сусткашликка йўл қўйган раҳбарлар бўйича танқидий, очиқ ва холис ахборот киритиб бориш вазифаси қўйилди.

Йиғилишда мутасаддиларнинг ҳисоботлари тингланди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер