Швеция ва Ўзбекистон ўртасидаги ижтимоий ҳимоя соҳасидаги ҳамкорлик янги босқичга олиб чиқилади
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорининг навбатдаги учрашуви Швеция Парламенти Спикери ўринбосари ва Швеция Қироллигининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси билан бўлиб ўтди.
Учрашувда ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳасида тажриба алмашиш, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолининг қатламларини қўллаб-қувватлаш ва инновацион ёндашувларни жорий этиш масалалари муҳокама қилинди.
Швеция Парламенти спикери ўринбосари Юлия Кронлид хоним Ўзбекистон тажрибасини катта қизиқиш билан ўрганиш ниятида эканлигини таъкидлади ва икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш мақсадида фикр, билим ҳамда амалиёт алмашишга тайёр эканлигини билдирди.
Томонлар мулоқотни давом эттириш, гуманитар лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш ва ижтимоий ҳимоя соҳасида Ўзбекистон ва Швеция ўртасидаги шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлашга тайёр эканликларини маълум қилдилар.
Шу билан бирга, ижтимоий ҳимоя тизимини яхшилаш орқали икки мамлакатда аҳолининг ҳаёт сифатини оширишга ҳисса қўшишни ўз олдиларига мақсад қилиб қўйдилар.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг