Самарқандда 10 кунда 8 киши ис газидан заҳарланиб, вафот этди

Бу ҳақда Пастдарғом тумани ФВБ вакили Сирожиддин Aбдуллаев брифингда маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, вилоятда шу ўн кун ичида ис газидан заҳарланиш билан боғлиқ 4 та ҳолат қайд этилган.
“Вилоятда ис газидан заҳарланиш оқибатида 8 киши вафот этган ва 1 киши оғир аҳволда шифохонага ётқизилган. Ҳалок бўлган 8 нафардан 5 нафари вояга етмаган болалардир”, - деди у.
Ўрганишларда табиий газ тармоғига уланган қўлбола иситиш печининг тутун чиқариш мўриси тозаланмасдан, кечаси печни ёқиб ухлаш оқибатида заҳарланиш ва ўлим ҳолати юзага келгани маълум бўлган.
Иккита ҳолатда иситиш печининг мўрисидан баҳор, ёз даврида ин қурган қушларнинг уяси чиққан бўлса, бошқа ҳолатда мўри ичига қушларнинг уй қурмаслиги учун латта тиқиб қўйиб, уни олиб ташламасдан, иситиш печидан фойдаланилгани аниқланган.
Оқибатда барча заҳарли газлар хона ичига тўпланиб, фуқароларнинг ўлимига сабаб бўлган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Болгария парламенти тарқатиб юборилди
- Мустақилликнинг ўттиз бир йиллик байрами «Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз» деган бош ғоя асосида нишонланади
- Жо Байден «COVID-19»дан қутула олмаяпти. Унинг бешинчи тести ҳам ижобий натижа кўрсатди
- Ўзбекистонда 181 минг гектар токзорлар мавжуд — Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
- АҚШ «Ал-Қоида» етакчиси Айман Завоҳирийни йўқ қилди
- Ихчам ва самарали бошқарув тизимини яратиш вазифаси қўйилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг