Сайлов участкаларида видеокузатув олиб борилади

17:14 13 Октябр 2021 Жамият
232 0

24 октябрь куни президент сайловида овоз бериш учун мўлжалланган сайлов участкаларида онлайн видеокузатув камералари ўрнатилмоқда. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссияси (МСК) раисининг ўринбосари Баҳром Қўчқоров коммиссия йиғилишида маълум қилди.

Хорижий тажриба ва мавжуд имкониятлардан келиб чиқиб, жорий йилнинг президент сайловида ҳар бир туман ва шаҳардаги 1 тадан намунавий сайлов участкаларида 2 тадан камералар ва зарурий қурилмаларни ўрнатиш бўйича тегишли чора тадбирлар амалга оширилмоқда. Рақамлар билан айтадиган бўлсак, 207 та туман ва шаҳарларда жами 414 та кузатув камералари ўрнатилиши белгиланган. 2019 йилга нисбатан бу 147% кўпроқ дегани.

Кузатув камералари ўрнатилган сайлов участкаларидаги овоз бериш жараёнлари Saylov2021.uz сайлов портали, матбуот марказидаги катта ҳажмдаги мониторда ва “Ўзбекистон24” телеканалида ҳамда МСК биносида онлайн трансляция қилиб борилади. Трансляция вақти 24 октябрь куни соат 8:00дан 20:00гача белгиланган.

Камералар ўрнатиладиган сайлов участкалари маҳаллий ҳокимликлар томонидан АКТ вазирлиги билан ҳамкорликда танлаб олинган. Рўйхатга тушган сайлов участкаларида оптик толали интернет алоқаси мавжудлигига эътибор берилган.

Мазкур чоралар сайловга ажратилган маблағлар ҳисобидан қопланади. Камераларни ўрнатиш ва онлайн эфирга узатиш бўйича барча харажатлар “Хавфсиз шаҳар” жамоат тартибига кўмаклашиш маркази мутахассислари билан биргаликда ҳисоб-китоблар амалга оширилган ва тегишли шартнома имзоланган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?