Россия ҳарбийлари Тожикистонда янги қуролни синовдан ўтказади
Фото: Спутник
Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (КХШТ)нинг Тожикистондаги машғулотларида россиялик разведкачилар биринчи марта янги қуролдан фойдаланади.
Бу ҳақда Россия Федерацияси Мудофаа вазирлиги Марказий ҳарбий округи матбуот хизмати хабар бермоқда.
Унга кўра, Россиянинг ҳарбий базаси 201-разведкачи баталони ҳарбийлари Тожикистонда бўлиб ўтаётган «Кобальт-2021» КХШТ қўшма машғулотларида илк бор АК-12 автоматидан фойдаланади.
«Тожикистон полигонларида бўлиб ўтаётган машғулотлар доирасида яқинда фойдаланишга топширилган АК-12 автомати биринчи марта қўлланилади», — дейилади матбуот хизмати хабарида.
Аниқлик киритилишича, 201-разведкачи баталони ҳарбийлари АК-12 автоматларини шу йилнинг сентябрь ойида илгари фойдаланишда бўлган АК-74 автоматлари ўрнига қабул қилиб олган.
Бу вақтгача ҳарбийлар янги қуролдан фақат ўт очиш машғулотларида, тактик вазиятдан ташқарида назорат отиш машқларини бажаришда фойдаланган.
АК-12 аввалги авлод шу турдаги қуроллардан анча такомиллаштирилган. У ўқ отувчига ҳар қандай позициядан нишонни аниқ мўлжалга олиш имкониятини беради. Бундан ташқари, чироқ, лазер нишон каби қўшимча жиҳозлар билан жиҳозланган.
Бир кун аввал Тожикистонда КХШТнинг «Кобальт – 2021» машғулотлари бошланди. Унда ички ишлар вазирлигининг махсус кучлари, КХШТ Тезкор ҳаракат кучлари, Тожикистон Ички ишлар вазирлиги қўшинлари, шунингдек, Россиянинг 201-разведкачи баталони ҳарбийлари иштирок этмоқда. Махсус-тактик ўқув машғулотларининг фаол босқичи 19 ноябрга белгиланган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг