Қорақалпоғистон илмий-амалий тиббиёт академияси ташкил этилади
Иллюстратив фото
«Қорақалпоғистон илмий-амалий тиббиёт академиясини ташкил этишга оид чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент қарори [ПҚ-453-сон, 24.12.2024 й.] қабул қилинди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» Telegram каналида маълум қилинди.
Қарорга кўра, қуйидагилар ташкил этилади:
- юридик шахс мақомига эга бўлган Қорақалпоғистон илмий-амалий тиббиёт академияси;
- Академия таркибида илмий-тадқиқот лабораторияси, ўқув-симуляцион марказ ва меҳмонхона.
Нукус шаҳрида жойлашган давлат ва нодавлат даволаш-профилактика муассасалари Академиянинг клиник базаси ҳисобланади.
Қуйидагилар Академия фаолиятининг асосий йўналишлари этиб белгиланди, жумладан:
- тиббиёт кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш;
- ташхислаш ва даволашнинг юқори технологияли инновацион усулларини амалиётга жорий этиш;
- телемедицина технологияларидан кенг фойдаланиш учун шароитлар яратиш.
2025/2026 ўқув йилидан Академияда клиник ординатурада юқори малакали тиббиёт кадрларини тайёрлай бошлайди. 2025 йил 1 октябрдан Академия фаолияти тўлиқ йўлга қўйилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг