Қимматбаҳо металларни сотиб олишда чегирмалар қўллаш тартиби янада такомиллаштирилди

11:31 26 Февраль 2024 Ҳужжатлар
231 0

Президент Қарори (ПҚ-85-сон, 24.02.2024 й.) билан айрим норматив ҳуқуқий ҳужжатларга қўшимчалар киритилди.

“Заргарлик саноатини янада ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарорига қуйидагиларни назарда тутувчи қўшимчалар киритилди:

Қимматбаҳо металларни кечиктириб тўлаш шарти билан сотиб олиш имкониятидан фойдаланилган ҳар бир кун учун фоизлар ҳисоблаш тартиби жорий қилинди, хусусан:

— 30 кун ичида амалга оширилган тўловлар қисмига – фоиз ҳисобламаслик;

— 31-кундан 180 кун ичида амалга оширилган тўловлар қисмига – Марказий банк асосий ставкаси миқдорида фоиз ҳисоблаш белгиланди.

Шунингдек, “Заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш ва маҳаллий заргарларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарорига қуйидаги мазмундаги қўшимчалар киритилди:

Қимматбаҳо металларни биржа савдоларида чегирмалар қўллаган ҳолда сотиб олувчи тадбиркорларга қўйиладиган мезонларни белгилашда қуйидагиларни назарда тутувчи тартиб жорий қилинди:

— яратилган иш ўринларининг камида 70 фоизини заргарлик буюмлари ва қимматбаҳо металл буюмлар ишлаб чиқариш билан шуғулланадиган ишчилар касбларини ташкил этиш;

— яратилган иш ўринларига ишга қабул қилинган ходимларга камида 6 ой давомида иш ҳақи ҳисобланиши ва ушбу ҳолат солиқ органлари томонидан тасдиқланган бўлиши;

— тадбиркорлик субъектлари зарур моддий-техника базаси, ускуналар ва бошқа техника воситалари, ишлаб чиқариш майдонлари ҳамда шароитларга эга бўлиши.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?