Қашқадарёда 3 минг нафарга яқин қонунга зид йўловчи ташувчи фуқаро фаолиятига чек қўйилди
Фото: Фахридиин Бозоров / «Халқ сўзи»
Президентимизнинг 2021 йил 7 майдаги “Автомобиль транспортида йўловчилар ташиш фаолиятини тартибга солишни янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори доирасида йўловчи ташувчи юридик ва жисмоний шахсларга қатор қулайлик ва енгилликлар яратилди. Аммо шунга қарамай, вилоятда йилнинг ўтган даврида 3 минг нафардан зиёд фуқаро мавжуд тартиб-қоидаларни менсимаган ҳолда ўз шахсий автомобилида қонунга зид тарзда йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланаётгани аниқланди.
Бу ҳақида Қашқадарё вилояти транспорт бошқармаси бошлиғи Нарзулла Намозов журналист ва блогерлар учун ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди.
Таъкидланганидек, илгари ҳақиқатда йўловчи ташувчи транспорт эгаларига қўйиладиган талаблар анчайин қийин бўлиб, лицензиясиз йўловчи ташиш кўлами юқорилигича қолаётган эди. Юқоридаги қарор асосида 2021 йил 15 майдан 2022 йил охиригача автомобилда йўловчи ташиш фаолиятини тартибга солишни соддалаштириш бўйича эксперимент ўтказилмоқда.
Эксперимент бошланган 15 май санасидан то ҳозирга қадар якка тартибдаги тадбиркорларга тегишли бўлган 162 та, юридик шахсларга тегишли 1 минг 372 та транспорт воситасига тегишли тартибда лицензия расмийлаштирилди.
Фахриддин БОЗОРОВ,
“Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг