Қамоқда сақланаётган Алексей Навальний Полшанинг «Озодлик рицари» мукофоти лауреати бўлди
Фото: Lenta.ru
Россиялик мухолифатчи Алексей Навалний Полшанинг Казимир Пулавский жамғармаси томонидан таъсис этилган «Озодлик рицари» мукофоти лауреати бўлди. Бу ҳақда Медуза хабар қилди.
«Озодлик рицари» мукофоти 2005 йилдан буён «бутун дунёда демократия, эркинлик ва тенглик тараққиётига катта ҳисса қўшган» одамларга берилади. Илгари, уни олган рус миллатига мансуб ягона одам Михаил Ходорковский эди.
Тақдирлаш маросими 5 октябрь куни Варшавада бўлиб ўтади. Ив Рочер иши бўйича колонияда бўлган Навальний ўрнига унинг шериклари Владимир Милов ва Леонид Волков мукофотни олишади.
Шу йил бошида Алексей Навалний Борис Немцов номидаги Жамғарма мукофоти (у мукофотнинг пул қисмини сиёсий маҳбуслар оилаларига совға қилган) ва Женева Инсон ҳуқуқлари форуми мукофоти лауреати бўлган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Алексей Навальнийнинг ҳибсга олинишига изоҳ берилганди ҳамда АҚШ Навальний туфайли Россияга қарши санкцияларни жорий этишга тайёрланаётгани айтилганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг