Илон Маск бойлиги 600 миллиард доллардан ошган тарихдаги илк инсон бўлди
Forbes нашрининг хабар беришича, SpaceX асосчиси Илон Маск тарихда илк бор бойлиги 600 миллиард АҚШ долларидан ошган инсонга айланди.
Америкалик миллиардер капиталининг ўсиши космик тадқиқотлар билан шуғулланувчи SpaceX компаниясининг бозор қиймати қайта кўриб чиқилгани билан боғлиқ.
Тендер таклифи эълон қилинганидан сўнг компания қиймати август ойидаги 400 миллиард доллардан декабрга келиб 800 миллиард долларга етди.
SpaceX акцияларининг қарийб 42 фоизи Илон Маскка тегишли бўлгани боис, ушбу жараёндан кейин унинг шахсий бойлиги 168 миллиард долларга ошиб, 677 миллиард долларни ташкил этди.
Қайд этиш жоизки, аввалги рекорд ҳам Илон Маскка тегишли бўлиб, у жорий йилнинг октабр ойида бойлиги 500 миллиард доллардан ошган тарихдаги биринчи инсонга айланганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
- Кўрфаз араб давлатлари бозорига божсиз кириш имкони яратилади
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
- “Аналог турмуш тарзи”. Инсонларда сунъий интеллектга қарши кайфият кучаймоқда
- Ўзбекистон дунёдаги сайёҳлар оқими энг тез ўсаётган етти мамлакатдан бири — БМТ ҳисоботи
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг