АҚШ Навальний туфайли Россияга қарши санкцияларни жорий этишга тайёрланмоқда

16:21 02 Март 2021 Дунё
931 0

AҚШ президенти Жо Байден маъмурияти Россияга қарши санкцияларни Aлексей Навальний атрофидаги вазият муносабати билан амалга оширишга тайёрланмоқда. Бу “lenta.ru” нашри хабар бермоқда.

Расмийларнинг таъкидлашича, санкциялар Европа Иттифоқи билан келишилган ҳолда амалга оширилади. Яқин кунларда чоралар ва муддат AҚШ ва Европа Иттифоқи расмийлари томонидан аниқланади. Маълумотларга кўра, санкциялар жисмоний ва юридик шахсларга таъсир қилади.

Aввалроқ, Европа Иттифоқига аъзо 27 давлатнинг элчилари Навалний иши бўйича санкцияларни келишиб олгани ҳақида хабар берилган эди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?