Тадбиркор Анвар Алимжанов «Дўстлик» ордени билан мукофотланди
Фото: Президент матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони
Мамлакатимизда тадбиркорлик соҳасини ривожлантириш учун яратилаётган кенг имкониятлардан унумли фойдаланиб, иш фаолиятида кўплаб муҳим лойиҳаларни муваффақиятли амалга ошириб келаётгани, ўзининг изланувчанлиги, ишбилармонлик ва ташаббускорлик фазилатларини намоён этиб, юртимизда савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаларини илғор хорижий тажриба ва халқаро андозалар асосида равнақ топтириш, янги иш ўринларини яратиш, аҳоли фаровонлигини юксалтиришга муносиб ҳисса қўшаётгани ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун Тошкент шаҳридаги «Yunusabad Galleria» масъулияти чекланган жамияти раҳбари Алимжанов Анвар Ахматович «Дўстлик» ордени билан мукофотлансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти
Ш.Мирзиёев
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг