Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Японияга боради
Фото: Президент матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Япония Бош вазири Санаэ Такаичининг таклифига биноан 18-20 декабрь кунлари расмий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлади.
Ташриф дастурига мувофиқ, Токио шаҳрида Япония Императори Нарухито, Бош вазир Санаэ Такаичи, Парламент раҳбарияти, ҳукумат аъзолари, сиёсий партиялар вакиллари ва етакчи университетлар ректорлари билан учрашувлар ва музокаралар ўтказиш режалаштирилган.
Кун тартибидан Ўзбекистон – Япония стратегик шериклик муносабатлари ва кўп қиррали ҳамкорлигини янада кенгайтириш ҳамда ривожлантириш масалалари ўрин олган.
Ишбилармонлик дастури доирасида Япониянинг йирик компаниялари ва молия институтлари раҳбарлари иштирокидаги учрашувлар ва тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган. Савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда инвестиция лойиҳаларини илгари суриш масалалари атрофлича муҳокама қилинади. Икки томонлама ҳужжатларнинг салмоқли тўплами қабул қилиниши кутилмоқда.
Ўзбекистон Президенти, шунингдек, “Марказий Осиё + Япония” мулоқоти давлат раҳбарларининг биринчи саммитида иштирок этади. Тадбир доирасида “яшил иқтисодиёт” ва барқарор тараққиёт, ўзаро боғлиқлик ва минтақавий шерикликни мустаҳкамлаш ҳамда инсон ресурсларини ривожлантириш каби устувор соҳаларда ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинади.
Саммит якунлари бўйича Токио декларациясини қабул қилиш режалаштирилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг