2025 йил учун Давлат бюджети қонунига киритилаётган ўзгартиришлар кўриб чиқилди

10:57 18 Декабрь 2025 Сиёсат
167 0

Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»

Сенатнинг 12-ялпи мажлисида «Ўзбекистон Республикасининг «2025 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги Қонун муҳокама этилди.

Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»

Сўзга чиққанлар мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан юксалтириш, шу жумладан аҳолининг ҳаёти учун қулай шарт-шароитлар яратиш, камбағалликни қисқартириш, халқ турмуш фаровонлигини ошириш, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт ҳамда бошқа соҳаларни ривожлантириш бўйича изчил ислоҳотлар амалга оширилаётганини таъкидлаб ўтди.

Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»

Жорий йилда ҳудудларда долзарб ижтимоий муаммоларни, маҳалла инфратузилмаси билан боғлиқ муҳим масалаларни ҳал этиш ҳамда бошқа соҳаларни ривожлантириш юзасидан Президентнинг қатор фармон ва қарорлари қабул қилинган.

Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»

Амалга оширилаётган тадбирларнинг ўз вақтида молиялаштирилишини таъминлаш ва қўшимча харажатлар манбаларини аниқлаш зарурати юзага келгани қайд этилди.

Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»

Ушбу Қонун билан «Камбағалликдан фаровонлик сари» дастури доирасидаги тадбирларни молиялаштириш ҳамда кўп квартирали уйларда ва ижтимоий соҳа муассасаларида энергия самарадорлигини яхшилаш билан боғлиқ тадбирлар учун қўшимча маблағ ажратилишини назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилмоқда.

Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»

Бундан ташқари, бюджет маблағларининг мақсадли, самарали сарфланишини ошириш, бюджет интизомини мустаҳкамлаш доирасида маблағларнинг бир қисмини мақбуллаштириш ва уларни қўшимча харажатларга йўналтириш назарда тутилмоқда.

Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»

Сенаторлар 2025 йил учун Давлат бюджети тўғрисидаги қонунга киритилаётган ўзгартишлар мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирларни ўз вақтида молиялаштиришга хизмат қилишини таъкидлади.

Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»

Муҳокама якунида сенаторлар Қонунни маъқуллади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?