Президент қарори билан Тошкентда Америка технологиялар университети ташкил этилди
Фото: Президент Матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг «Тошкент шаҳрида Америка технологиялар университетини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори (ПҚ-261-сон, 17.07.2024 й.) қабул қилинди. Қарорга мувофиқ Тошкент шаҳрида Америка технологиялар университети ташкил этилади.
Университетнинг асосий фаолият йўналишлари сифатида муҳандислик, соғлиқни сақлаш, ахборот технологиялари, архитектура ва дизайн, иқтисодиёт ва молия, халқаро муносабатлар соҳалари учун олий маълумотли кадрларни халқаро стандартлар даражасида тайёрлаш кўзда тутилмоқда.
Маълум бўлишича, университет нодавлат олий таълим ташкилоти ҳисобланади ҳамда ўз фаолиятини 2024/2025 ўқув йилидан амалга оширади. Шунингдек, университетда талабаларни ўқитиш тўлов-контракт асосида амалга оширилади ҳамда қабул параметрлари ва талабаларни ўқитиш учун тўлов-контракт суммаси университет томонидан белгиланади.
Бундан ташқари, университетга абитуриентлар қабули ва битирувчилар аттестацияси университет томонидан белгиланган талаб ва тартибга мувофиқ амалга оширилади. Университет тўлиқ академик, молиявий ва ташкилий мустақил ОТМ ҳисобланади.
Университет битирувчиларига Аризона давлат университетининг ёки АҚШда тан олинадиган ҳамкор хорижий олий таълим ташкилотининг дипломи берилади. Бунда, битирувчиларга берилган диплом Ўзбекистонда ҳам тан олинади.
Қайд этилишича, университетда қўшма таълим дастурларининг хорижий университетда ўқиш қисмини бакалавриатда «3+1», магистратурада «1+1» ва бошқа шаклда, жумладан, масофавий тарзда амалга ошириш имконияти яратилади.
Қайд қилинишича, қарорни имзолашда президент ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлиги, Аризона давлат университети (АҚШ) ҳамда «Cintana Education» (АҚШ) компанияси ўртасида 2023 йил сентябр ойида имзоланган аҳдлашув меморандуми асос қилиб олинган.
Аввалроқ, Бухорога қўшимча «Афросиёб» поездлари қатнови йўлга қўйилиши маълум бўлганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида Самарқанд мактабининг янги нафаси
- Тошкентда дипломатик ваколатхоналар ва халқаро ташкилотлар ўртасида ХІХ халқаро мини-футбол турнири ташкил этилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг